АҚШ президенти Дональд Трамп CNN телеканалининг Оқ уйдаги журналистлар қабулини бойкот қилишига шундай чора билан жавоб беришга чақирди

Аввалроқ CNN телекомпанияси Оқ уйда Christmas байрами муносабати билан анъанавий журналистлар қабулида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Телеканал Трампга нисбатан норозилигини шу тарзда ифодалашга қарор қилган. 

"Ажойиб, биз сохта хабарлар CNN каналини бойкот қиламиз. Улар билан ҳамкорлик қилиш – бу вақтни беҳуда совуришдир!", — деб ёзди Трамп Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг Twitter саҳифасида қолдирган изоҳига жавоб берар экан. Сандерс "Christmas эрта келмоқда! Ниҳоят, CNN телеканалидан яхши янгилик", деб ёзган эди. 

Оқ уйда ОАВ вакилларининг қабули 1 декабрь куни бўлиб ўтади.