Эрон ғарбида содир бўлган даҳшатли ер силкинишида ҳалок бўлганлар сони 505 кишига етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мамлакат Суд тиббиёти ташкилотига таянган ҳолда.
 
Бир неча кун аввал қурбонлар сони 483 кишига етгани, 12 мингдан ортиқ одам жабрлангани ҳақида маълум қилинган эди. 

"Ҳалок бўлганлар сони 505 кишига етди", — дейилади ташкилот сайтида. 

Ноябрь ойи ўрталарида Эрон ва Ироқ чегарасидаги Кирмоншоҳ вилоятида 7,3 баллик ер силкиниши қайд этилган эди. Ер ости силкинишлари минтақанинг бошқа давлатларида ҳам сезилганди.