Европанинг энг етакчи 3 авиасозлик ва технологик фирмаси биргаликда гибрид, электрли самолёт ишлаб чиқиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлади. Airbus, Rolls-Royce ва Siemens шу масала бўйича келишувга эришди. 

Учала компания вакиллари 2020 йилда гибрид электрли самолётни тақдим этишларини билдирди, деб хабар қилмоқда Haberturk телеканали. 

Маълум бўлишича, учала компания E-Fan X номли гибрид самолётнинг синов парвозини 2020 йилда ўтказади. 

Учала ширкат самолётлардаги ёқилғи турбиналаридан бирини электр моторга алмаштириш имконини берувчи технология ишлаб чиқиш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида ҳамкорлик қилади. 

Тизим ишлаган тақдирда яна бир шундай электр мотор ҳам самолётга ўрнатилади. Лойиҳага кўра, электр моторни ҳаракатга келтирувчи генератор Rolls Royce фирмаси томонидан ишлаб чиқилади. 

Қўшма корхона 2030 йилда гибрид йўловчи самолёти парвозини амалга оширишни режалаштирмоқда. 

Londra - Paris каби қисқа йўналишларда парвоз қилиши белгиланаётган E-Fan X 100 – 150 йўловчини манзилга етказа олиши айтилмоқда. Агар гибрид самолёт ишончни оқласа, унинг узоқроқ масофаларга ҳам парвози йўлга қўйилиши мумкин.