Имтиҳонлари орасида математика ҳам бўлган олий таълим даргоҳларига киришга тайёрланаётган кўпчилик абитуриентларни қандай қилиб ушбу қийин фанни мукаммал ўзлаштириш муаммоси қийнайди.

Аслида эса математика қийин эмас, уни тўғри етказиб бера олмайдиган устозлар сабаб ёшлар жуда кўп қийналишади ва бора-бора ўз орзуларидан воз кечишларига тўғри келади.

Аммо юртимизда математикани ўргатиш учун Бухоро ва Хоразм мактаблари анча йиллардан бери шаклланиб, ўз ўқув методлари билан натижаларни кафолатлаб келишаётгани абитуриентларга сир эмас.

Фото: Fast and Easy

Шу боис, Тошкент шаҳридаги Fast and Easy ўқув маркази кўп йиллик тажрибага эга бухоролик ҳамда хоразмлик математика ўқитувчиларини жамлаб, 9 ой ичида бу фанни тез ва осон ўрганиш учун аниқ тизим ишлаб чиқди.

Ўхшаши бўлмаган бу тизим қуйидаги йўналишларни қамраб олади ва ўта қисқа муддатларда рақиб абитуриентлардан катта фарқ билан ўзиб кетишингизга ёрдам беради:

  1. Абитуриентларнинг тез ва аниқ фикрлашини ривожлантириш;
  2. Ҳар бир мавзуни мукаммал ўргатиш;
  3. ДТМ саволларини тез ва осон ишлаш усулини ўргатиш;
  4. Вақтдан самарали фойдаланиш усулини ўргатиш;
  5. Бир гуруҳда 10 та абитуриент — таълим самарадорлигини оширади;
  6. Ҳар бир абитуриент билан индивидуал ишлаш;
  7. Тестлар асосида абитуриентга ҳужжат топширадиган олий таълим муассасасини танлашга кўмаклашиш;
  8. Ҳар ҳафтада абитуриентлар билимини ДТМ стандарти асосида текшириш;
  9. Дарслар ҳафтада 3 кун, 2 соатдан қизғин — зерикарли бўлмаган тарзда ўтилади;
  10. Ҳар ойда ДТМ стандарти асосида синов тест олиб, абитуриентлар билимини текшириш ва ота оналарга натижаларини СМС орқали юбориш.
Фото: Fast and Easy

Fast and Easy ўқув марказида таълим олиб, қуйидаги университетларда математикадан 100 фоизлик натижа қайд этишингиз кафолатланади:

  • Westminister International University in Tashkent (WIUT);
  • Management Development Institute of Singapore in Tashkent (MDIS Tashkent);
  • Tashkent-Turin Polytechnic University (TTPU);
  • Inha University in Tashkent (IUT);
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ);
  • Ва Ўзбекистоннинг математика ҳамда инглиз тилидан имтиҳонлари бор барча университетлари.

Шунингдек, Fast and Easy ўқув марказида математикага қўшиб, информатика ҳам муккаммал ўргатилади.

Инглиз тили ва инглиз тилига ихтисослашган математика

Fast and Easy ўқув маркази инглиз тили ва IELTS имтиҳонларига самарали тайёрлаши билан оммалашган. Марказ 2—6 ой ичида IELTS даражасини 4,5 баллдан 7,5 баллга чиқаришни кафолатлайди. Инглиз тили ҳамда IELTS ўқитиш учун ҳам ўзининг махсус методларини ишлаб чиққан ва шу сабабли, ўқувчилар бу марказни жуда қадрлашади.

Фото: Fast and Easy

Инглиз тили ўрганмоқчи бўлсангиз, IELTS сертификати учун имтиҳон топширишингиз керак бўлса ёки математикани инглиз тилида ўрганишни хоҳласангиз ҳам Fast and Easy яхши танлов. Барча дарслар бир жойда ва натижаси кафолатланадиган бўлса, вақтингизни тежаш учун — бу яхши имконият.

Марҳамат, ҳозироқ Fast and Easy ўқув маркази билан боғланинг ва келажагингиз пойдеворини мустаҳкам қуринг:

  • Манзил: Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй;
  • Мўлжал: «Минор» метро бекати яқинида;

Телефонлар:

Реклама ҳуқуқи асосида