Уларнинг баъзилари ишга туширилмоқда, бир қисми синов жараёнида, бошқаларини эса жорий қилиш режалаштирилмоқда. Hi-Tech бугунги янгиланишларда пайдо бўлаётган ва тез орада жорий қилиниши кутилаётган янгиликлар рўйхати билан таништирди:

  • Remix функцияси — илованинг янги версиясида танишларнинг суратларини кўришда фойдаланувчилар тақриз функцияларига кириш учун чап томондаги камера белгисидан фойдаланишлари мумкин бўлади. У ердан наклейкалар, матнлар ва суратга бевосита боғлиқ расмлар қўшиб, уни қайта йўллашлари мумкин бўлади. Бундай функция Snapchat'да аллақачон ишга туширилган.
  • Тўхтовсиз такрор — энди контентни йўллаш олдидан унга "тўхтовсиз такрор"га рухсат бериш мумкин. Бундай ҳолатларда суратлар ва видеороликлар тўхтовсиз айланади, лекин уларда паузани босиш мумкин.
  • Regram тугмаси — ниҳоят, Instagram шахсий Regram тугмаси устида ишламоқда, у контентни "решер" қилиш имконини беради. Ҳозир бунинг учун ё сурат ва видеони қурилмага сақлаш ҳамда у билан шахсий аккаунтида такрорий бўлишиш, ёки  Regram каби қатор иловаларга мурожаат қилишга тўғри келади.
  • GIF излаш — афтидан, Instagram, ниҳоят, фойдаланувчиларга ўз Тарихлари ёки оддий хабарларига GIF излаш ва қўшиш имконини беради. Сервис "гифлар"ни жойлаш учун Giphy'дан фойдаланади.
  • iOS учун Instagram Beta — Instagram'нинг Android учун бета-иловаси аллақачондан бери мавжуд, аммо iOS'да у биринчи марта пайдо бўлади. Унда сервсиснинг янги, ёпиқ бета-сервиси синовида иштирок этиш мумкин бўлади.
  • Тарих архиви — ҳикояларни шахсий архивда сақлаш имконини берувчи яна бир янги функция. Функция анча тривиалдек туюлиши мумкин, у бир неча ой ва ҳатто йилга мозийга қайтиш имконини беради. Умуман олганда, тест версияда гап ҳозирча фақат кунлар ҳақида бормоқда.
  • Энг яқин дўстлар рўйхати — энг яқин дўстларингизни сараланган гуруҳга қўшинг ва сиз контентни айнан улар билан бўлишишга муваффақ бўласиз. Таъкидлаш жоизки, дўстларингиз сиз уларни энг яқинлар гуруҳига қўшганингиз ҳақида хабардор қилинмайди. Бироқ улар рўйхатдагилар янги пост қилса, бундан хабар топишади.
  • WhatsApp'да бўлишиш — Instagram аввалгидек Facebook'га қарашли бошқа ижтимоий тармоқлар, хусусан WhatsApp'даги дўстларингиз билан хабарлар ёки профиллар алмашиш мумкин бўладиган  функционални синовдан ўтказмоқда. iOS фойдаланувчилари тез орада бундай имкониятни қўлга киритишади. «Share to Facebook» Android учун ишга тушиб улгурган.