Ироқ марказий ҳукумати узунлиги 350 км бўлган ва суткасига бир миллион нефть етказиб бериш қувватига эга Киркук - Жайхон янги нефть қувурини ишга тушириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ироқ нефть вазирлигига асосланиб, «Аанадолу» агентлиги хабар қилмоқда.

Бундай қарорга келинишига сабаб, Мўсул шаҳрининг ИШИД террорчилари томонидан 2014 йилда эгаллангани ва Киркук нефти Туркиянинг Жайхон бандаргоҳига етказиладиган қувур жангариларнинг ҳужумига дучор бўлиб, уни таъмирлашнинг имокни йўқлигидадир.

Янги нефть қувури ёрдамида Ироқ марказий ҳукумати 16 октябрдаги ҳарбий операция туфайли олинган Киркукнинг нефть конлари устидан назоратни сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Янги нефть қувури қурилиши Ироқнинг Салоҳиддин вилоятидан бошланади. Унинг йўналиши Киркук ва Мўсул ҳудудидан ўтади, Дуҳўк вилоятидаги Фишҳабур туманидан ўтиб, Туркия ҳудудига киради.

Киркук ҳудудида бешта нефть кони — «Ҳавана», «Бой Ҳасан», «Бобоғурғур», «Ҳебазия», «Жанбура» мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида қудуқ қазилган.

16 октябргача Арбил назорати остида бўлган «Ҳавана» ва «Бой Ҳасан» конларидан ҳар куни 300 минг баррел нефть экспорт қилинган.

Ироқнинг North Oil Company давлат нефть компанияси бошқа уч кондан кунига ўртача 150 минг баррель нефт қазиб олган. Яъни айни кунда Киркукдаги барча нефт конларидан кунига 450 минг баррель нефть олинади.

Ироқ нефть вазири Жаббор Луайбий 17 октябрь куни хорижий инвестициялар ҳисобига ушбу конлардан нефть қазиб олишни суткасига 1 миллион баррелга етказилишини айтиб ўтган эди.