Испания миллий полицияси корпуси ва Каталония миллий полицияси ҳамкорликда Каталония ва Мадриддаги "грузин мафияси"га қарши амалиётларини бошлади. Бу ҳақда Periodico газетаси полициядаги манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Полициячилар Барселонадаги бир неча уйда тинтув ишларини ўтказган. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида Мадридда ҳам шундай амалиёт ўтказилмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушланганлар орасида "мафия" раҳбарининг рафиқаси ҳам бор, деб ёзади газета.