Шимолий Корея ядро кучларини шакллантириш якунига етгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг баёнотига таянган ҳолда.

«Етакчи Ким Чен Ин «Хвасон-15» қитъалараро баллистик ракетасининг муваффақиятли синовини шахсан кузатиб, унга юқори баҳо берди ҳамда бугун мамлакатнинг ядро қуролланиши якунига етгани бўйича тарихий ютуққа эришилганини айтиб ўтди», - дейилади Шимолий Корея марказий телевидениеси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Hwasong-15 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилганди. Пхеньяннинг баёнотида айтилишича, ракета АҚШ ҳудудидаги исталган жойга етиб бориши мумкин.