“Биз қўшнилар билан янги форматда иш олиб боришимиз керак”, деб айтди Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Жогорку Кенеш йиғилишида.

Йиғилишда депутат Торобай Зулпукаров Қирғизистонда қўшни давлатлар билан ҳамкорлик доирасида сув масалалари қандай ҳал қилиниши режалаштирилаётгани ҳақида сўраган. Унинг фикрича, Қирғизистон сувга аниқ нархни белгилаб олиши керак.      

“Бизнинг қўшнилар таъмирлаш ва бошқа ишларга ўз улушини қўшиши керак. 2000-йиллардан улар айтиш мумкинки, бундан бош тортганлар. Биз янги форматда иш олиб боришимиз керак. Бироқ бугун сув товар деб айта олмаймиз. Нормативларга асосланиш керак. Аввал шундай тизим амал қилган: Қозоғистон иссиқлик электр станциясига кўмир олиб кирган, Қирғизистон эса сув бўйича операцияларни ўтказган. Бироқ икки йилдан бери бундай қилинмайди. Фикримча, қанчадир вақтдан кейин биз бу тамойилга яна қайтамиз”, деб айтган Сапар Исаков.