Орамизда тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, катта муваффақиятга эришиш ниятида бўлган инсонлар талайгина. Айниқса, деҳқончилик ва фермер хўжалиги соҳасида иссиқхона бизнеси ҳозирда шиддат билан ривожланиб бормоқда. Кўпчилик иссиқхона қурдираётганда хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишни афзал билишади. Бироқ Ўзбекистонда ҳам чет элникидан қолишмаган ҳолда замон талабларига жавоб берувчи, ҳамёнбоп нархлардаги иссиқхоналарни топиш мумкин.

“Мехмаш” МЧЖ – пўлат қувурлар, шуруп ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишлаб чиқарувчи кўп тармоқли корхона. Бугунги кунда корхонада 170дан ортиқ ишчилар ишлайди. Завод ҳудуди 6,84 гектарни ташкил этиб, унинг учдан бир қисми ишлаб чиқариш майдонидан иборатдир.

Фото: Мехмаш
Фото: Мехмаш

“Мехмаш” МЧЖ 2010 йилдан бошлаб, туннелсимон ва готик услубдаги замонавий иссиқхона мажмуаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда. Иссиқхона конструкцияси корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилаётган цинкланган пўлат қувур ва профиллардан ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунга қадар корхона юртимиз бўйлаб бир неча гектар майдонга замонавий саноат иссиқхоналарини қурган бўлиб, бу иссиқхоналар ўз афзалликларини кўрсатди:

  • Махсус готик шаклдаги конструкция мукаммал ҳаво айланиши ва қуёш нурларининг максимал тарқалишига имкон беради.
  • Конструкция кучли шамолга чидамли ва қор тўпланиши эҳтимолини камайтиради. Энг муҳими, ўсимликлар устига конденсат томчилари тушмайди.
  • Иссиқхоналар барча замонавий жиҳозлар билан таъминланган: вентиляция, совутиш тизими, туманлаштириш, томчилаб суғориш, CO2 узатиш тизими, иқлимни бошқариш тизими ва бошқалар.
  • Корхона мутахассислари Ўзбекистон шарт-шароитлари бўйича чуқур кўникмага эга бўлганлиги сабаб мижозларга оптимал ечим тақдим этилади.
  • Иссиқхоналар ўрнатилиб, ишга туширилгач, “Мехмаш” МЧЖ мутахассислари агрономик ва техник хизмат кўрсатишга тайёр.
  • Компания ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича IFODA AGRO KIMYO HIMOYA корхонаси билан ҳамкорлик қилади ва бу мижозларнинг Мехмаш иссиқхоналаридан муаммосиз ҳосил олишида кўмак беради.
  • Энг асосийси, хорижий аналоглардан кам бўлмаган замонавий иссиқхоналар қулай нархларда сотилади.
Фото: Мехмаш
Фото: Мехмаш

“Мехмаш” МЧЖ  ISO:9001:2008 сифат бошқариш тизими бўйича сертификатга эга. Корхона мижозларга маҳсулотларнинг юқори сифатини кафолатлайди. Маҳсулотни сотиб олиб, мижозлар сервиснинг барча турига – мослаштириш, ўрнатиш, ишга тушириш, ишчиларни ўргатиш, агроном ва техник хизматига эга бўладилар.

Мурожаат учун: Наманган шаҳри, Оромгоҳ кўчаси, 27.

                              Тошкент шаҳри, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 46

Телефон: +998 (91) 366 9400, +998(71) 223-09-17.

Сайт: www.mexmash.uz

e-mail: info@mexmash.uz

Реклама ҳуқуқи асосида