Суғурта соҳаси мутахассислари томонидан Москва ва Санкт-Петербургда энг кўп ўғирланувчи автомобиллар рўйхати тузилди, деб хабар бермоқда «360» телеканали.

Land Rover Discovery
Фото: Autocar

Москвада бешта автомобилдан иборат рейтингда Land Rover Discovery етакчилик қилмоқда. Петербургда эса, «Полезные связи» коммуникация агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Mercedes S-Class’ни энг кўп олиб қочишади.

Honda PILOT
Фото: Behance

Экспертларнинг «Ренессанс Страхование» гуруҳи автотранспорт воситаларини суғурта қилиш департаменти томонидан тақдим этилган маълумотлар асосидаги хулосасига кўра, икки шаҳарда топ-5нинг иккинчи поғонасидан Honda PILOT (Москва) ва LADA Granta (Петербург) ўрин олган.

Toyota Camry
Фото: Carvariety

«Кучли учликка» эса Toyota Camry ҳамда Jeep Grand Cherokee якун ясаб берди. Уларни москвалик ва санкт-петербурглик автомобиль ўғрилари нисбатан камроқ олиб қочади.

Шунингдек, энг кўп олиб қочиладиган машиналар орасида Toyota Highlander, УАЗ «Патриот» ва Nissan Almera бор.