Англия Премьер-лигасининг 14-турида «Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» майдонидан ғалаба билан қайтди — 4:2.

Манкунианлар жамоаси 19-дақиқада олдинга чиқди — Эшли Янг ҳисобни очди. 25-дақиқада меҳмонлар иккинчи голни уришди — Янг жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллади. 32-дақиқада Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобни йирик кўринишга келтиришди — Антони Марсиял аниқ ҳаракат қилди. Ўйиннинг иккинчи қисмида майдон эгалари ўйинга интригани қайтаришди — 77-дақиқада Трой Дини пенальтини аниқ амалга оширди, 84-дақиқада Абдулайе Дукуре ҳисобни қисқартирди. Аммо икки дақиқа ўтиб Жесси Лингард якуний ҳисобни ўрнатди - 2:4.

Айни вақтда АПЛнинг иккинчи поғонасида кетаётган «МЮ» (32) турнир жадвали етакчиси «Манчестер Сити»дан 5 очкога ортда қолмоқда. Жамоа 29 ноябрь куни ўз уйида «Саутҳемптон» билан ўйнайди.

«Лестер Сити» «Тоттенҳэм Ҳотспур» устидан ғалабага эришди. Лестердаги «Кинг Пауэр» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда «Лестер» етакчилари Жейми Варди ва Риёз Маҳрез биттадан гол уришди. Иккинчи бўлим охирида Ҳарри Кейн битта жавоб голи қайтарди, аммо бу «Тоттенҳэм»ни мағлубиятдан қутқариб қололмади. 13 ойлик танаффусдан буён лондонликлар сафига қайтган Эрик Ламела майдонга тушишидан 76 сония ўтибоқ голли пас муаллифи бўлди.

«Тоттенҳэм» ўтган турда «Вест Бромвич» билан ўйинда дуранг ўйнаганди. Энди Почеттино шогирдлари 14 турдан кейин 24 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда жойлашган, «Лестер» 17 очкоси билан 9-ўринга кўтарилди.

«Вест Бромвич Альбион» «Ньюкасл Юнайтед» билан дуранг ўйнади - 2:2. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда Ҳал Робсон-Кану «қораялоқлар»ни олдинга бошлади, 56-дақиқада Сэм Филд мезбонларнинг иккинчи голини урди. Аммо «қарғалар» ҳисобни қисқартиришга эришишди — 59-дақиқада Киран Кларк ҳисобни қисқартирди, 83-дақиқада эса Жонни Эванс автогол муаллифига айланди.

Бу дурангдан кейин «Вест Бромвич» 12 очко билан 16-ўринда, «Ньюкасл» эса 15 очкоси билан 12-ўринда жойлашган.

14-турнинг яна бир учрашувида «Брайтон энд Ҳоув Альбион» «Кристал Пэлас» билан дуранг ўйнади — 0:0.

Англия премьер-лигаси
14-тур

Уотфорд – Манчестер Юнайтед 2:4 (0:3, 2:1)
Голлар: 0:1 – 19 Янг, 0:2 – 25 Янг, 0:3 – 32 Марсьяль, 1:3 – 77, пенальти Дини, 2:3 – 84 Дукуре, 2:4 – 86 Лингард.
Уотфорд – Гомес, Мариаппа, Предль (Каррильо, 58), Кабаселе, Фемения, Дукуре, Клеверли, Зегелар, Хьюз (Перейра, 58), Грэй (Дини, 72), Ришарлисон.
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Линделеф, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Погба, Матич (Эррера, 54), Янг, Лингард (Ибрагимович, 88), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (24), Рохо (38), Мариаппа (41).

Вест Бромвич – Ньюкасл 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 45 Робсон-Кану, 2:0 – 56 Филд, 2:1 – 59 Кларк, 2:2 – 83, автогол Эванс.
Вест Бромвич – Фостер, Ньом, Хегази, Эванс, Гиббс (Макклейн, 80), Филлипс, Ливермор, Бэрри (Якоб, 67), Филд (Крыховяк, 84), Робсон-Кану, Рондон.
Ньюкасл –Дарлоу, Йедлин, Лежен, Кларк, Мбемба, Хэйден (Шелви, 80), Мерино, Ритчи, Перес, Мерфи (Ааронс, 64), Хоселу (Митрович, 73).

Лестер – Тоттенҳэм 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 13 Варди, 2:0 – 45 Марез, 2:1 – 79 Кейн.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Магуайр, Чилуэлл, Марез (Грэй, 77), Ндиди, Иборра, Олбрайтон, Окадзаки (Чоудури, 83), Варди (Слимани, 88).
Тоттенҳэм – Льорис, Дайер, Санчес, Вертонген, Орье, Сиссоко (Сон Хин Мин, 57), Дембеле (Льоренте, 69), Эриксен (Ламела, 77), Роуз, Кейн, Алли.
Огоҳлантиришлар: Вертонген (20), Ламела (89), Шмейхель (90).

Брайтон – Кристал Пэлас 0:0 (0:0, 0:0)
Брайтон – Райан, Сальтор, Даффи, Данк, Зуттнер, Кнокерт, Стивенс, Проппер, Искьердо (Марч, 71), Гросс (Браун, 82), Мюррей (Хемед, 85).
Кристал Пэлас – Хеннесси, Уорд, Томкинс, Сако, Шлупп, Лофтус-Чик, Кабай (Макартур, 66), Миливоевич, Таунсенд, Бентеке, Заа.
Огоҳлантиришлар: Искьердо (48), Данк (65).