Туркия ҳукумати 360 киши, шу жумладан, 343 ҳарбий хизматчини қўлга олиш бўйича ордер берди. Улар ўтган йил июль ойида амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда Haberturk телеканали.

Маълумотларга кўра, гумонланганларни ушлаш бўйича амалиёт Истанбулда амалга оширилмоқда. 

2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ офицерлари ва аскарлари давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган эди. Асосан, Анқара ва Истанбулда рўй берган воқеаларда 250 киши ҳаётдан кўз юмган, 2 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган эди.