Кенияда урғочи жирафа ва унинг боласига шернинг ҳужуми видеоси суратга олинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, ролик 27 ноябрда Масаи-Мара қўриқхонасида суратга олинган. Видеода шер майдон ўртасида турган она-бола жирафа ортига ўтиб, уларга ҳужум қилмоқчилигини кўриш мумкин. Шунда она жирафа шернинг "шум ниятдалигини" пайқаб қолади. Шер ҳам хаялламай, ҳужумга ўтишга қарор қилади. 

Йиртқич биринчи бўлиб она жирафага ташланади, бироқ жирафа уни тепиб, чангалидан қутулишга муваффақ бўлади. Сўнгра она-бола жирафа қочишга тушишади, бироқ шер жирафа боласини дарҳол тутиб олиб, ерга ағанатади. Она жирафа эса қочиб кетади.