Осиё Бокс конфедерацияси Осиё қитъасида энг яхши боксчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва бошқаларни аниқлаш мақсадида сўров ўтказмоқда. Сўров конфедерациянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ташкил этилган

Унда “Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши боксчиси”, “Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши аёл боксчиси”, “Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши бокс мураббийи”, “Осиё боксининг 2017 йилги энг яхши кашфиёти”, “Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи”, “Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши бокс ҳаками” каби 13 турли тоифалар бўйича номзодларга овоз бериш сўралган. 

Шу муносабат билан KUN.UZ таҳририяти ва Ўзбекистон Бокс федерацияси ўзбекистонликларни қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, Ўзбекистон вакилларига овоз беришга, шу билан уларни қўллаб-қувватлашга чақиради.