Chrome, Firefox, «Яндекс.Браузер», Opera, Safari, Edge ва Internet Explorer'нинг мобил ҳамда десктоп версиялари учун кўрсатмалар "Лайфхакер"да тақдим этилди. Мақолада ўзингизни қизиқтирган браузер версиясини топинг ва унинг ёнида кўрсатилган тугмалар кетма-кетлигидан фойдаланинг. Натижада сиз интерфейснинг сақланган паролларни кўриш ва зарурат туғилганда ўчириш мумкин бўлган махсус бўлимига кирасиз.

Google Chrome

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси → «Созламалар» → «Қўшимча» → «Пароллар ва шакллар» → «Созлаш»;
  • macOS: Chrome → «Созламалар» → «Қўшимча» → «Пароллар ва шакллар» → «Созлаш»;
  • Android: браузер менюси → «Созламалар» → «Асосий» → «Сақланган пароллар»;
  • iOS: браузер менюси → «Созламалар» → «Асосий» → «Сақланган пароллар».

Mozilla Firefox

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси → «Созламалар» → «Махфийлик ва ҳимоя» → «Браузер махфийлиги» → «Сақланган логинлар»;
  • macOS: Firefox → «Созламалар» → «Махфийлик ва ҳимоя» → «Браузер махфийлиги» → «Сақланган логинлар»;
  • Android: браузер менюси → «Параметрлар» → «Махфийлик» → «Логинлар» → «Логинларни бошқариш»;
  • iOS: браузер менюси → «Параметрлар» → «Махфийлик» → «Логинлар».

Яндекс.Браузер

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси → «Созламалар» → «Қўшимча созламаларни кўрсатиш» → «Пароллар ва  шакллар» → «Паролларни бошқариш»;
  • macOS: Yandex → «Созламалар» → «Қўшимча созламаларни кўрсатиш» → «Пароллар ва шакллар» → «Паролларни бошқариш»;
  • Android: паролларни кўриш имкони йўқ;
  • iOS: паролларни кўриш имкони йўқ.

Opera

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси→ «Созламалар» → «Хавфсизлик» → «Пароллар» → «Барча паролларни кўрсатиш»;
  • macOS: Opera → «Созламалар» → «Хавфсизлик» → «Пароллар» → «Барча паролларни кўрсатиш»;
  • Android: паролларни кўриш имкони йўқ;
  • iOS: паролларни кўриш имкони йўқ.

Safari

Фото: Лайфхакер
  • macOS: Safari → «Созламалар» → «Пароллар»;
  • iOS: тизимли созламалар → «Рўйхатдан ўтиш ва пароллар» → «Дастур ва сайтлар пароллари».

Edge

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси → «Параметрлар» → «Қўшимча параметрларни кўздан кечириш» → «Конфиденциаллик ва хизматлар» → «Паролларни бошқариш»;
  • Android: браузер менюси→ «Созламалар» → «Асосий» → «Сақланган пароллар».

Internet Explorer

Фото: Лайфхакер
  • Windows: браузер менюси → «Браузер хусусиятлари» → «Мазмуни» → «Параметрлар» → «Автотўлдирувни қўллаш» → «Паролларни бошқариш».