Россия ва АҚШ Афғонистонда бирга ишлай олади, бу ҳамкорлик форматлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда 28 ноябрда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтондаги Вудро Вильсон номидаги илмий-тадқиқот марказидаги нутқида айтиб ўтди.

“Россия ва АҚШда Афғонистонда ҳамкорлик қилишга имкон бўлиши мумкин. Биз ҳозирча бу ҳамкорлик қандай бўлиши бўйича келишиб олмадик, бироқ буни муҳокама қилмоқдамиз”, деб айтган Тиллерсон.

Умуман олганда, Тиллерсоннинг айтишича, икки томоннинг, жумладан Сурияда террорчиликка қарши кураш ва вазиятни тартибга солиш бўйича, умумий манфаатлари бор.