Россияда 2018 йилнинг 1 январидан мобиль мессенжерлардан аноним тарзда фойдаланишга тақиқ киритилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош прокурори Юрий Чайка маълум қилди.

"Зумда борадиган хабарларни жўнатиш бўйича хизматлар фақат абонент рақами ҳамда тегишли шартнома асосида идентификациядан ўтган фойдаланувчиларга тақдим этилади", - дея аниқлик киритди Чайка.

Унинг таъкидлашича, Россияда янги йилдан бошлаб атом ва кимё саноати, энергетика, мудофаа-саноат комплекси ҳамда бошқа стратегик муҳим соҳалар бошқарув тизимларига ноқонуний кириш учун жиноий жазо қўлланилади. 

Маҳкама раҳбарининг шунингдек қайд этишича, жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб шундай қонун амал қилмоқдаки, унга кўра интернет-сервислар эгаларига блокланган ахборот ресурсларига кириш учун уларнинг имкониятидан фойдаланиш тақиқланган. 

"Тезда борадиган хабарларни жўнатиш бўйича хизматлар фақат абонент рақами ҳамда тегишли шартнома асосида идентификациядан ўтган фойдаланувчиларга берилади", - деган Чайка.