“Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг автотранспорт воситаларини синаш лабораторияси халқаро даражада эътироф этилди.

Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. 

Ушбу устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, “Ўзстандарт” агентлиги “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг автотранспорт воситаларини синаш лабораторияси ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ халқаро аккредитациядан ўтказилди.

2017 йил 23 ноябр куни KZ.T.00.1969 - рақамли аккредитация гувоҳномаси Қозоғистон Республикаси миллий аккредитация маркази томонидан расмийлаштириб берилди.

Фото: Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази

Эндиликда марказнинг автотранспорт воситаларини синаш лабораторияси расмийлаштираётган синов баённомаларида ILAC–MRA белгисидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Бунинг натижасида синов баённомаларини бугунги кунда дунёнинг 64 тадан зиёд давлатларида тан олиш имконияти вужудга келди. 

Автотранспорт воситаларини синаш лабораториясининг аккредитация доирасига Бирлашган Миллатлар ташкилоти Европа Иқтисодий комиссияциясининг 76та халқаро қоидалари (Правил ЕЭК ООН) киритилган бўлиб, ушбу қоидалар доирасида 139 дан зиёд синов кўрсаткичларини синаш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида