Шимолий Корея 29 ноябрга ўтар кечаси Пхенан-Намдо вилоятидаги Пхенсон шаҳри яқинидан шарқий йўналишда баллистик ракета учирди.  

Ракета учирилганини Жанубий Корея қуролли кучлари тасдиқлаган. Маълум қилинишича, ракета Япон денгизидаги Япониянинг иқтисодий ҳудудига тушган бўлиши мумкин. 

Аввалроқ япониялик ва америкалик ҳарбийлар Шимолий Кореяда радиосигналлар фаоллашганини қайд қилишганди. Бу эса ракета учирилишига тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланган.