Сумо бўйича буюк чемпион Харумафудзи екодзуна олий унвонидан бош тортди ҳамда ёш сумочи Таканоива калтаклангани учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Мен Таканоивага жароҳат етказганимдан афсусдаман. Ўз бўйнимга масъулиятни олмоқчиман ҳамда екодзуна сифатида истеъфога чиқмоқчиман. Бу ишга аралашиб қолган барчадан келтирилган ноқулайликлар учун чин дилдан узр сўрайман», - дея айтиб ўтди Харумафудзи журналистларга.

Аввалроқ мўғулистонлик спортчилар учун қўшма тадбир вақтида буюк чемпионга Таканоиванинг ўзини тутиши ёқмагани, ҳамда унинг бошига шиша бутилка билан ургани, кейин эса қўллари билан зарбалар бергани маълум бўлганди. Уни ҳаттоки ўша ерда бўлган екодзунлар Хакухо ҳамда Какурю ҳам тўхтата олмаган.

Матбуотга маълум бўлишича, Харумафудзи тергов давомида Таканоивани калтаклаганини тан олди, бироқ иддао этилганидек, у буни шиша бутилка билан эмас, балки караокеда қўшиқлар танлашга мўлжалланган планшет ёрдамида қилганини айтган.