Парвоз қилиш учун мўлжалланган мослама – вингсьютларда бўлган франциялик экстремаллар Фред Фюген ва Винс Реффет Швейцария Альпларидаги Юнгфрау чўққисидан пастга сакраб, парвоз қилаётган енгил моторли самолёт ичига кира олишган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда. 

Экстремаллар сакраган чўққининг баландлиги 4 минг метрни ташкил қилади. Спортчиларнинг айтишича, улар трюкни бажаришдан олдин Испанияда юзта машғулот парвозини амалга оширишган.  

   

Reddit сайти фойдаланувчилари худди шунга ўхшаш трюк 1995 йилда ишланган, жосус Жеймс Бонд ҳақидаги “Олтин кўз” фильмидаги саҳналардан бирида тасвирланганини қайд қилишган. Бу саҳнада Бонд мотоциклда самолёт ичига кира олади.

Вингсьют қанот шаклидаги махсус костюм бўлиб, у ҳавонинг қарши оқимларига парвоз қилаётган одамнинг оёқлари, қўллари ва танаси орасидаги қанотларни тўлдириб, аэродинамик профил яратишга имкон беради. Бунинг ҳисобига учиш мумкин бўлади.