Akfa Medline — диагностика ва даволошнинг замонавий ускуна ҳамда жиҳозларига эга, юқори малакали тиббиёт ходимлари иштирокида мураккаб амалиётларни ўтказишга мўлжалланган, Ўрта Осиёдаги энг йирик хусусий, кўп тармоқли тиббиёт маркази 1 декабрь куни фаолиятини бошлайди.

Ушбу марказ 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мамлакатимиз аҳолиси ва хорижий давлатлар фуқаролари учун тиббий хизматлар кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида АКФА компаниялар гуруҳи томонидан ташкил қилинди.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

Энг замонавий ва инновацион тиббий техникалар билан жиҳозланган

Akfa Medline тиббиёт маркази SIEMENS, Karl Storz, Carl Zeiss, Roche Diagnostics, Human, Medifa-hesse GmbH & Co.KG, Medizintechnik, Dornier  Compact Sigma (Германия), GE Healthcare, Codonics (АҚШ), Schiller (Швейцария), Olumpus (Япония) каби соҳадаги етакчи компанияларнинг замонавий ҳамда инновацион диагностика, даволаш ва жарроҳлик қурилмалари билан жиҳозланган.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

Хориж клинкаларининг муқобили бўлиши учун малакали шифокорлар жамланган

Марказда ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик юқори малакали шифокорлар билан бир қаторда ёш мутахассислар ҳам фаолият олиб боришади. Врачлар таркибини ташкил қилиш ва беморларни даволашда, Akfa Medline тиббиёт маркази Ҳиндистон, Жанубий Корея, Германия клиникаларининг юртимиздаги муқобили бўлишига катта эътибор қаратилди.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

Оддий текширувлардан то қийин жарроҳлик ишларигача амалга оширилади

Марказ клиник лаборатория диагностикаси, ултратвушли диагностика, тиббий радиология, рентгенология, терапия, гинекология, гастроэнтерология, диетология, физиотерапия, оториноларингология, урология, педиатрия, кардиология, офтальмология, неврология, эндоскопия, ортопедия, жарроҳлик ва нейрожарроҳлик йўналишларида тиббий хизматларни кўрсатади.

Шунингдек, кардиожарроҳлик, эндокринология, аллерология, тиббий косметика, пластик жарроҳлик, стоматология, лапароскопик жарроҳлик, микрожарроҳлик, травматология ва бошқа йўналишларни йўлга қўйиш учун ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, клиника ҳудудида буйрак-тош, сийдик йўли, буйрак ва ўт йўллари касалликлари, туз алмашиши бузилганда ва қандли диабетда фойда бўладиган минерал сув булоғи мавжуд.

Марказнинг умумий майдони 2 гектар ва 5 та блокдан ташкил топган

Блок A — 166 ўринли ресторанда соғлом овқатланиш асосларига катта эътибор берилади ва беморлар овқатининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Блокда яна алоҳида фуршет зонаси ва замонавий JBL акустик тизимига эга 190 ўтириш жойига мўлжалланган конференц зал мавжуд.

Блок B — 12 қаватдан иборат стационар даволаниш жойи. 1-қаватда қабул ва бошқарув бўлимлари, 2-қаватда амалиёт олди палаталаридан иборат реанимация бўлимлари, 3-қаватдан 11-қаватгача барча қулайликлари яратилган шинам палаталар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири шошилинч чақирув пулти, алоҳида санузел ва душ хоналари, LED телевизорлар ва

кўп функцияли каравотлар билан жиҳозланган.

Блок C — замонавий лаборатория бўлиб, у иммунологик, биокимёвий ва гематологик текширишларни амалга оширувчи юқори аниқликдаги ва тўла автоматлаштирилган ускуна ва асбоблар билан жоҳозланган ҳамда узоқ масофага видео тасвирни узатишни интеграциялаш имконини берувчи 7 та амалиёт хоналаридан иборат.

Блок D — бу ерда радиология ва диагностика бўлимлари ҳамда ангиожарроҳлик, нейрожарроҳлик ва кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказишга мўлжалланган гибрид амалиёт хонаси жойлашган.

Блок E — 3 қаватдан иборат премиум-синфли мажмуа эксклюзив СПА, гидротерапия, улкан бассейн, жакузи, турк ҳаммоми, фин саунаси, фитнес зали, турли турдаги массаж ўтказиш ванналари, Шарко души, циркуляр душ, юқорига ҳаракатланувчи душ, қуруқ углеводородли ванналар, марваридли ванналар, физиотерапия, электр терапияси, лазер терапияси, электр-магнит терапияси ва игна рефлекс терапияси ва бошқа хизматларни таклиф қилади.

Фото: Akfa Medline

АКФА бренди Ўзбекистонда сифатли маҳсулотлари билан қадрланади ва Akfa Medline тиббиёт маркази ҳам ушбу анъананинг давоми бўлиб, янги соҳа — тиббиётда юқори сифатли хизматларни тақдим этади.

  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-А уй;
  • Мўлжал: «Беруний» метро бекати;
  • Телефонлар: 1141 ёки +998(71) 203-30-03

Реклама ҳуқуқи асосида