Uber такси онлайн-сервисида АҚШ Марказий разведка бошқармаси содиқ ходимлари хизматларидан фойдаланишган, бу рақобатчиларни кузатиб бориш мақсадида қилинган.

Бу ҳақда NBC компаниянинг собиқ юқори лавозимли ходими Ричард Жейкобснинг судда берган баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, у технологияларни ўғирлаш бўйича иш юзасидан ўтказилаётган жараёнда чиқиш қилиб буни тан олган. Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқарувчи компания Waymo Uber’ни технологияларни ўмаришда айбламоқда.

Жейкобснинг сўзларига кўра, собиқ агентлар рақобатчиларнинг компьютер тармоқларига кирган. Шу билан бирга, тегишли амалиётлар хорижда ҳам амалга оширилган.

Аввалроқ ҳакерлар Uber такси буюртма қилиш онлайн-сервисининг 57 млн фойдаланувчиси маълумотларини ўғирлагани маълум бўлганди.