Украинанинг «Укроборонпром» давлат концерни 80К6Т 3D-радарини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

«Укроборонпром» давлат концерни 80К6Т 3D-радарларини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда. Бу радар ҳавода 500 километрга қадар бўлган масофада объектларни аниқлаши, маълумотларни ҳар беш сонияда янгилаб бориши, ҳамда нишонларга ўта юқори аниқлик билан ҳамроҳлик қилиши мумкин», - дея ёзган у.

Порошенконинг сўзларига кўра, радарни Украина қуролли кучларидаги барча зенит-ракета мажмуалари билан ҳам бирга қўллаш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳукумати «майдан»нинг энг муҳим талабларидан бирини бажаришнинг уддасидан чиқилганлиги ҳақида маълум қилганди.