“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори чиқди.

Унга кўра, миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган қуйидаги ёшлар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланади: 

1. Абдурахманов Хикмат Абдурахманович – Халқаро бизнес ва технология ассоциацияси раиси 

2. Абдурахманова Рухсорахон Хотамжон қизи – Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси 

3. Абдушукуров Ойбек Абдурашидович – “Ёш киноижодкорлар кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси 

4. Азимов Анвар Хабибуллаевич – “Менинг юртим” телеканали бошловчиси 

5. Акрамов Музаффар Махкамович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати масъул ходими 

6. Ахаджонов Асилбек Абдусалом ўғли – Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчиси 

7. Ахимбетова Гулбахор Қанатбаевна – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси 

8. Аҳмадова Азиза Бахтиёр қизи – “Ёшлар” телеканали “Манавият” бош муҳарририяти 1-тоифали муҳаррири 

9. Ашурова Гулчехра Сайфуллаевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси 

10. Базарбаев Сардор Уринбоевич – Ўзбекистон миллий университети талабаси 

11. Бойтемирова Чарос Алимджановна – “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти электродлар цехи қадоқловчи-тахловчиси 

12. Давлатов Аброр Борижон ўғли – Наманган давлат университети қошидаги 1-академик лицейи ўқитувчиси 

13. Кузибекова Севара Толибжон қизи – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти магистранти 

14. Кушербаев Расул Хидралиевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси 

15. Назаров Муроджон Тахирджанович – “MURAD BUILDINGS” хусусий корхонаси директори 

16. Капитан Нарзиев Тимур Равшанович – Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи 

17. Нурмухаммадов Жамолиддин Шермуҳаммад ўғли – Миробод туманидаги “Smart school” мактаби ўқитувчиси 

18. Олимов Шерзод Муродуллаевич – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раиси 

19. Расулов Акбар Талъатович – “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студиясининг актёри 

20. Рахимов Рустам Вячеславович – Тошкент темир йўл муҳандислари институти Электромеханика факультети декани 

21. Рахманов Рахмон Раджабович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод шаҳар Кенгаши раиси 

22. Саатова Умида Миржалоловна – Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети талабаси 

23. Салимов Беҳзод Асқарали ўғли – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” бош директорнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси 

24. Саттаров Шомурод Зокирович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси 

25. Сеитназарова Гулжаҳан Суханатдиновна – Қорақалпоқ давлат университети магистранти 

26. Султанбеков Отабек Сабирович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қуйи Чирчиқ тумани Кенгаши раиси 

27. Султанов Аброржон Баимуратович – Навоий вилояти ҳокимлиги Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири 

28. Капитан Таджиева Назокат Камилжоновна – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси, вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлими катта инспектори 

29. Ташходжаев Мухторхон Махсудович – Тошкент давлат иқтисодиёт университети Коорпоратив бошқарув факультети декани

30. Ўрозимбатова Гавхар Садулла қизи – Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси 

31. Холдарова Индира Абдукаримовна – Тошкент давлат педагогика университети талабаси, Миробод тумани 31-сонли умумталим мактаби Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси 

32. Холжигитова Дилбархон Баходир қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси 

33. Хусаинов Амал Алишерович – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа координатори 

34. Чориев Рустам Хушбоқович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти магистранти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси 

35. Эшмирзаева Шаҳноза Салохутдин қизи – Денов туманидаги хусусий корхона ишчиси, ёш маанвият тарғиботчи 

36. Юлиев Озод Олимович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши аппарати бўлим мудири 

37. Юсупов Жамил Халим ўғли – Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси 

38. Юсупов Жамшид Бахтиярович – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси 2-даражали юрист 

39. Юсупов Нодирбек Комилович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши раиси 

40. Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли – Ҳазорасп туманидаги 5-сонли умумталим мактаби ўқувчиси