3D-принтер ҳануз омма орасида кенг тарқалмаганига қатор сабаблар мавжуд. Уларнинг орасида босмадан чиқариш тезлиги асосий ҳисобланмаса-да, шубҳасиз муҳим роль ўйнайди. Афтидан, Массачусетс технология институти (МТИ) муҳандислари бу жараённи сезиларли даражада тезлаштиришнинг уддасидан чиқишган кўринади.  

Янги принтерни ишлаб чиқаришга ҳали бир неча йил керак бўлса-да, ҳозирнинг ўзидаёқ МТИ муҳандислари унинг замонавий муқобилларга нисбатан 10 карра тез босмадан чиқаришини намойиш қила олишди. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг қурилмаси  одатда босмадан чиқишига бир соатча вақт кетувчи объектларни икки дақиқада босмадан чиқаради. Видеода принтернинг реал вақтда ишлаши кўрсатилган.

Тизим FDM (аксарият 3D-принтерларда қўлланувчи технология) асосида қурилган: у моделларни эритилган пластик қатламлардан яратади. Унинг фаолиятини тезлатиш учун муҳандислар босмадан чиқарувчи асосга бир неча асосий ўзгаришларни киритди.

Шу билан бирга, муҳандислар босмадан чиқарувчи асос ёнига пластикни анча тезроқ эритувчи лазерни жойлашди. Янги компонентлар янада тезкор шассига жойланди.

Энди тезкор принтер яратувчилари ўз ишланмаларининг бозордаги тақдири борасида қарор қабул қилишлари керак: "Бизнинг ишланмамиз бозоргача етиб борса, жуда яхши бўлар эди, - дейди профессор Жон Харт. - Бунинг қандай рўй беришини ҳозирча билмаймиз. Биз принтерларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компанияни ишга туширишимиз ёки аллақачон мавжуд компанияда ишланмани лицензиялашимиз мумкин".