Жанубий Корея КХДРнинг ракета учиришига жавобан ўз синовини ўтказди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таянган ҳолда. 

Маълум бўлишича, маҳаллий вақт билан 3:23-3.44 оралиғида қуруқлик, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг бирлашган ракета машғулотлари ўтказилган. Унда КХДРга аниқ зарбалар бериш амалиётлари ўтказилган. Шу муносабат билан 300 км.га парвоз қила оладиган "Хёнму-2" баллистик ракетаси учирилган. Бундан ташқари "кема — ер" русумидаги 1000 км.га учадиган "Хэсон-2" ракетаси ҳамда "ҳаво-ер" таснифидаги 57 км.гача нишонни ура оладиган "Спайс-2000" ракетаси синалган.
 
Аввал хабар қилинганидек, КХДР 29 ноябрга ўтар кечаси қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказган эди. У 960 км масофага парвоз қилиб, Япония қирғоқларидан 210 км узоқликда денгизга қулаган. Мазкур ракетанинг парвоз траекторияси аввалгиларига қараганда анча баланд бўлган.