Жаҳон банки (ЖБ) нефтга бўлган юқори талаб ва унинг OPEC+ (The Organization of the Petroleum Exporting Countries - Нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) мамлакатларида қазиб олинишининг қисқариши фонида 2018 йилда нефт баррели ўртача нархининг 53 доллардан 56 долларгача ошишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақида ЖБнинг Россия иқтисодиётига доир маърузасида маълум қилинди. 

"2017 йилда нефтнинг ўртача нархи 53 долларни ташкил қилиши ва 2018 йилда нефтга бўлган юқори талаб ва унинг OPEC мамлакатлари ҳамда картелга кирмайдиган давлатларда қазиб олинишининг қисқариши фонида бир баррель учун 56 долларгача ошиши кутилмоқда", - дейилади маърузада. 

Банк мутахассисларининг таъкидлашича, нефть нархига нисбатан бундай прогнозлар муайян хавфларни ўз ичига олади. Хусусан, хавф омилларидан бири сиёсий тарангликни бошидан ўтказаётган нефть қазиб олинувчи мамлакатлар, жумладан Ироқ, Ливия, Нигерия ва Венесуэладан жаҳон бозорига нефть етказиб беришдаги эҳтимолий узилишлардир. 

"OPEC мамлакатлари ва картелга кирмайдиган давлатлар ўртасидаги нефть қазиш ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги шартномаларнинг имзоланиши бозорлардаги сезиларли танқисликка олиб келиши мумкин. OPEC'нинг навбатдаги йиғилиши 30 ноябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бошқа томондан, мамлакатларнинг шартномани узайтиришга келиша олмаслиги нефть нархларига пасайтирувчи босим ўтказиши мумкин. Сланец нефтини қазиб олувчи Америка компаниялари фаолиятининг  самарадорлигини ошириш жаҳон бозорида нефтга бўлган талабнинг ошишига олиб келиши мумкин", - дейилади Жаҳон банки маърузасида.