Меҳмет Генч — Ротасиз Сейях ("аниқ манзилсиз сайёҳ") тахаллуси остида ишловчи туркиялик сайёҳ-сураткаш. Унинг суратлари ажойиб, бироқ уларнинг орасида шундай бир лойиҳа борки, уни кўрганда барчанинг юзига табассум югуради. Генч ўз саёҳати давомида учратган одамларига уларнинг гўзал эканини айтади ҳамда бунга уларнинг реакциясини суратга олади. "...гача ва ...дан кейин" туркумидаги суратлардан кўриниб турибдики, Меҳметнинг сўзлари унинг қаҳрамонларига ижобий таъсир кўрсатган. Bored Panda ушбу суратлар билан бўлишди

Генч олти йил давомида Истанбулда ахборот технологиялари соҳасида ишлади, кейин эса у ердан бўшаб, севимли иши - суратга олиш билан шуғулланди. "Кутилмаган жасоратимиз баъзан ҳаётдаги энг муҳим қарорларни қабул қилишга ёрдам беради", - дейди у.

Сураткаш Самсун (Туркия)да туғилган, лекин бугунги кунда ер юзидаги бирор жойни унинг уйи деб аташ қийин. Унинг уйи ҳамма ерда.

Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч
Фото: Меҳмет Генч