Америка компаниялари 2017 йилда тахминан 42 миллиард долларга қурол-яроғ сотди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 10 миллиард долларга кўпроқ, дейилади АҚШнинг Мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик бўйича агентлиги (DSCA) ҳисоботида.

«Сотувларнинг бундай ижобий тенденцияси ҳайратланарли эмас, сабаби АҚШни бутун дунё бўйлаб хавфсизлик соҳасида ҳамкор сифатида танлашади», - дея маълум қилди агентлик директори Чарльз Хупер.

Таъкидланишича, 32,02 миллиард доллар хорижий давлатларга қурол сотиш орқали олинган бўлса, 6,04 миллиард доллар АҚШ Давлат департаменти линияси бўйича ҳарбий ёрдам кўрсатиш дастури доирасида молиялаштирилди, Мудофаа вазирлиги линияси бўйича – 3,87 миллиард доллар миқдорида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Польша ҳукуматига 500 миллион долларлик қурол-яроғларни сотиш ҳақидаги қарорни тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.