Alfa Romeo компанияси Швейцариянинг Sauber жамоаси билан биргаликда “Формула-1” пойгасида 30 йиллик танаффусдан кейин “қироллик пойгалари”га қайтмоқда. Компания жамоа билан кўп йиллик келишув имзолаб, унинг титул ҳомийсига айланди. 

Компания 2018 йилдан Sauber’нинг ҳам техник, ҳам молиявий ҳамкорига айланади. Кейинги мавсумдан Sauber жамоаси Alfa Romeo Sauber F1 Team деб қайта номланади. Жамоанинг 2018 йилги автомобилларига Италия компанияси логотиплари туширилади.

Sauber’да айтилишича, кейинги мавсумда жамоа болидларига 2018 йил модификациясидаги Ferrari двигателлари ўрнатилади.

Sauber жорий мавсумда пойгани охирги ўринда якунлаган. Жамоа ҳисобида фақатгина 5 очко бўлган.