“Шимолий Американинг йил автомобили”  (North American Car, Utility and Truck of the Year, NACTOY) танлови финалчилари маълум қилинди. Улар орасидан 9 та автомобиль ўрин олган. Қайд қилиш керакки, бу гал финалчилар орасидан бирорта ҳам немис модели ўрин олмаган, ваҳоланки дастлабки рўйхатда Audi, BMW, Porsche ва Volkswagen автомобиллари бўлган. Бу ҳақда танлов расмий сайтида маълум қилинган.  

Ғолиблар уч йўналиш бўйича аниқланади: “Энг яхши енгил автомобиль”, “Энг яхши кроссовер ва минивэн” (Utility Vehicle of the Year) ва “Энг яхши пикап ёки йўлтанламас” (Truck of the Year). Охирги йўналишда фақат АҚШ компаниялари моделлари тақдим қилинган.

Қуйида финалга чиққан моделлар рўйхати келтирилган:

Энг яхши енгил автомобиль:

Фото: Honda Accord
Фото: Kia Stinger
Фото:Toyota Camry

Энг яхши кроссовер ва минивэн:

Фото: Alfa Romeo Stelvio
Фото: Honda Odyssey
Фото: Volvo XC60


Энг яхши пикап ёки йўлтанламас:

Фото: Chevrolet Colorado ZR2
Фото: Lincoln Navigator

Ғолиблар 2018 йил 15 январда Детройтдаги автосалонда эълон қилинади.

Ўтган йилги танловда Chevrolet Bolt, Honda Ridgeline ва Chrysler Pacifica моделлари ғолиб бўлганди.