Хитойнинг Google ва Apple компаниялари ҳисобланувчи — Baidu ва Xiaomi — буюмлар интернети ва сунъий интеллект негизида ишлайдиган тизимларни ишлаб чиқиш учун бирлашишга қарор қилди. Baidu ва Xiaomi IoT ва СИ технологияларида ишлайдиган қурилмалар ишлаб чиқариш устида саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Компаниялар Xiaomi томонидан Пекинда ташкил этилган илк IoT- ишлаб чиқарувчилари конференциясида ҳамкорлик қилишларини эълон қилишди

TechCrunch порталининг ёзишича, Хитой IT-гигантлари биргаликда компьютер орқали кўриш, овозни таниш, чуқур ўрганиш ва бошқа сунъий интеллект технологиялар ёрдамида ишлайдиган қурилмалар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари Baidu учувчисиз тизимларни барпо қилиш, виртуал ва қўшимча реаллик соҳаларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Xiaomi компанияси эса, унга бу борада кўмаак бериши кутилмоқда. 

Фото: techcrunch.com

Кучларни бирлаштириш Хитой компанияларига Amazon, Google, Microsoft ва Apple каби хорижий гигантлар билан рақобат қилишда қўл келади. Хитой учун рақобатчиларни йўқотиш ривожланишнинг янги стратегияси билан асосланган жиддий заруриятдир. Мамлакат 2030 йилга келиб сунъий интеллект борасида жаҳон етакчиси бўлишдек улкан мақсадни кўзламоқда. Бу режани амалга ошириш учун Хитой фан ва технологиялар вазирлиги сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқувчи гуруҳни ташкил этди. Унга Baidu, Tencent ва Alibaba компаниялари ҳам киритилди.