Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. 

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатлар билан бир қаторда Яқин Шарқдаги вазият, жумладан Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича қадамлар муҳокама қилинди.

Эрдўған Россия ва Эрон президентлари билан бирга 22 ноябрда Сочида ўтган учрашуви натижаларидан Меркелни хабардор қилди.

Ўз навбатида Меркель Европа Иттифоқи томондан суриялик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун Туркияга ваъда қилинган маблағлар ўтказиб берилишини тезлаштиришга ваъда берди.