Россия футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун стадионлар ва инфратузилмалар барпо этишга 10 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу Шарқий Европада ўтказиладиган биринчи энг олий даражадаги футбол мусобақаси бўлади. Қуйида ушбу чемпионат ўйинлари ўтказиладиган стадионлар билан танишиш имконига эгасиз.

Фото: Getty Images

Санкт Петербург стадиони 2017 йил апрелида фойдаланишга топширилди. Усти ёпиладиган стадион ичидаги ҳарорат йил бўйича 15 даража илиққача бошқарилиши мумкин. Гуруҳ босқичи, 1/8 финали, ярим финал ва учинчи ўрин учун ўйинлар ўтказиладиган майдонга 67 минг томошабин сиғади. 

Фото: Getty Images

Екатеринбург стадиони Москвадан 1600 км узоқликда жойлашгаан шаҳарда барпо этилган. ФИФАнинг энг камида 35 минг томошабин сиғдириши бўйича қўйилган талабини бажариш мақсадида қайта таъмирланган ўйингоҳга қўшимча ўриндиқлар жойлаштирилган. Бу ерда гуруҳ ўйинлари ташкил этилади. 

Фото: FIFA

Сочидаги Фишт стадионида 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилган эди. У халқаро футбол мусобақаларини ўтказиш талабига жавоб берадиган даражада жиҳозланган. Унда гуруҳ босқичи, 1/8 финали ўйини ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. 47 мингдан ортиқ томошабин сиғадиган ўйингоҳда Россия терма жамоаси машғулотлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. 

Фото: Getty Images

Лужники стадиони 1980 йилда Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. 2008 йилги Чемпионлар лигаси финали, 2013 йилги Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ҳам шу ерда ташкил этилган. Айни шу стадионда ЖЧ-2018 нинг асосий томошаси – финал ўйини бўлиб ўтади. 81 мингдан ортиқ ўриндиққа эга стадионда, шунингдек, гуруҳ босқичи, 1/8 финали, ярим финал ўйинлари ўтказилади. 

Фото: Getty Images

Калининград стадиони Польша ва Литва ўртасидаги оролда барпо қилинган бўлиб, Бавариядаги машҳур Allianz Arena нусхасидир. 

Фото: FIFA

Ростов шаҳридаги Ростов Арена стадиони Азов денгизидан 32 км узоқликда жойлашган. Бутунлай янги қурилган ўйингоҳ баландлиги 51 метрни ташкил этади. Бу ерда гуруҳ босқичи ва 1/8 ўйинларини 45 минг мухлис томоша қилиши мумкин.

Фото: Getty Images

Волгоград Арена ҳам 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади ва унда гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. 

Фото: Getty Images

Спартак стадиони Москвада жойлашган. 43,300 га яқин ўриндиқли стадионда 1/8 финали ўтказилади. 

Фото: Getty Images

Нижний Новгород стадиони Волга ва Ока дарёлари туташган шаҳарда жойлашган. 45,300 дан ортиқ курси жойлаштирилган ўйингоҳда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. 

Фото: Getty Images

Самара Арена ўйингоҳи 44 800 дан ортиқ ўриндиққа эга. Унда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади. Кейинчалик у Космос Арена деб аталади. 

Фото: Getty Images

Мордовия Арена Саранск шаҳрида жойлашган. 44 442 ўриндиқли стадион қурилиши 2010 йилда бошланган эди. Чемпионатдан кейин стадиондаги қўшимча бинолар бузилади ва 25 минг кишига мўлжалланади. 

Фото: Getty Images

Қозон Арена Лондоннинг Уэмбли ва Арсенал стадионларининг ташқи кўринишини деярли такрорлайди. 2013 йили фойдаланишга топширилган стадионда гуруҳ босқичи, 1/8 ва чорак финал ўйинлари ўтказилади.