Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 37та туристик ташкилот хизмат кўрсатмоқда.

Kruz.uz маълумотига кўра, шундан 22 меҳмонхона, 5 қора уйлар комплекси ва 10 туристик фирмалар юртимиз ва хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра меҳмонхоналарда 6351 нафар сайёҳга хизмат кўрсатилган. Уларнинг Қорақалпоғистонда яшаш кунлари 9510 кунни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда сезиларли ўсиш қайд этилганини кўрсатади (туристлар сони 30 фоизга, уларнинг яшаш даври 23 фоизга ортган).

Таққослаш учун, ўтган йили Қорақалпоғистондаги меҳмонхоналар 4852 туристга хизмат кўрсатган бўлиб, уларнинг яшаш даври 7599 кунни ташкил этган.