Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви, "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатаси (МТП) президиуми раиси Тимур Кулибоев МТП президиуми йиғилишида Қозоғистон бош вазири Боқижон Сагинтаевни Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазият туфайли койиди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВ хабар бермоқда.

"Божхонага саволлар кўп. Очиғини айтганда, Боқижон Абдирович сиз ҳозир ўзингиз шуғулланмоқдасиз, Қирғизистон билан чегарада саволлар пайдо бўлди. Қирғизистон томонидан келаётган ноқонуний божхона бўйича юзлаб ишлар қўзғатилди. Бу нимадан далолат беради? Шунданки, вазият у ерда оғирлашди, ҳамда, маълум бўлишича, бизга у ердан жуда катта миқдорда контрабанда келмоқда. Нима, буни аввал билмасмидик?" – деган Кулибоев.

Унинг сўзларига кўра, юзага келган вазият Қозоғистон божхона назорати тизимида муаммолар борлигини кўрсатади.