Нью-Йоркда БМТ хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея бўйича йиғилиши бошланди. Йиғилиш ўтказилишини Шимолий Корея баллистик ракета учиргандан кейин АҚШ, Япония ва Жанубий Корея сўраган.

Италиянинг БМТдаги доимий вакили Себастьяно Кардининг журналистларга маълум қилишича, ҳозирча хавфсизлик кенгашида Шимолий Кореянинг ракета синовлари бўйича бирор-бир баёнот лойиҳаси ёки бошқа ҳужжат йўқ. У кенгаш томонидан Шимолий Кореяга нисбатан қабул қилинган санкциявий резолюциялар ҳақида эслаб ўтди.

29 ноябрга ўтар кечаси япониялик ва жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея томондан ракета учирилганини қайд қилишган. Ракета Япония соҳилларидан 210 км узоқликда денгизга тушган. Маълум қилинишича, ракета 4,5 минг км баландликка кўтарилиб, 960 км масофа учиб ўтган. Маълумотларга кўра, Пхеньян қитъалараро баллистик ракета учирган.