Россия Федерация Кенгаши Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий ёллаш ва жалб этиш тўғрисидаги келишувни ратифицикация қилишни маъқуллади. Бундай қарор Россия парламентининг юқори палатаси йиғилиши давомида қабул қилинди.

Аввалроқ, ўтган ҳафтада, келишув мамлакат парламенти қуйи палатаси аъзолари томонидан ратификация қилинганди. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистоннинг ваколатли идораларига ўз фуқароларига Россия Федерациясида ишга жойлаштириш бўйича маълумот тақдим этиш; россиялик иш берувчилар учун талаб этилувчи малака ва иш тажрибасига эга номзодларни танлаш; россиялик иш берувчилар билан номзодлар ва меҳнат шартномалари лойиҳалари матнларини мувофиқлаштириш; номзодларни Россиядаги меҳнат фаолияти жойига етиб бориши ва Ўзбекистонга қайтишини ташкиллаштириш; Ўзбекистон фуқароларини халқаро ёки давлатлараро қидирувда эмаслигини текшириш, уларда Ўзбекистон ҳудудида жиноятлар учун судланганлик мавжудлигини аниқлаш бўйича мажбуриятлар юкланади.

Шунингдек, қонун Ўзбекистондан фуқароларнинг чиқиб кетишига қадар юқумли касалликлар йўқлиги бўйича тиббий текширувдан ўтказишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу келишув Москва шаҳрида 2017 йилнинг 5 апрель куни имзоланганди.