Евроиттифоқ 2016 йилда шамол энергиясидан 36 миллиард евро олди. Шунингдек, Европадаги WindEurope саноат гуруҳи шамол энергетикаси 236 минг иш ўрини билан таъминлагани ва шамол энергетикаси билан боғлиқ маҳсулотларнинг 8 миллиард евролик экспортига олиб келганини ҳисоблаб чиқди, деб ёзмоқда Сlean Technica.

WindEurope асосий ғояси шамол энергетикаси нафақат экологияга, балки иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатишини кўрсатиб беришдан иборат бўлган ҳисоботни эълон қилди. 2016 йилда шамол энергетикаси ҳиссасига 36 миллиард евро тўғри келди – Евроиттифоқ умумий ЯИМдан 0,26. Ҳисоботда айтилишича, шамол – иқтисодиёт учун энергиянинг оқилона манбаси. Ҳамда Европа бу фактга безак бермоқда.

Бироқ ҳисоботнинг ёзилишида иштирок этган экспертларнинг таъкидлашича, муваффақиятни ошириш ҳамда ушлаб туриш учун давлат томонидан аниқ ва прогноз қилинувчи ҳаракатлар талаб этилади. Фақатгина шу ҳолатда саноатнинг ривожланиши кафолатланади. Давлатнинг фаол иштироки билан, тегишли дастурлар бўлганида. Ўз навбатида қайта тикланувчи энергия масаласидаги аниқлик сармоядорларни хотиржам қилади, уларнинг пуллари эса соҳага кириб кела бошлайди.

Шамол энергетикаси муваффақиятини мустаҳкамлаш ҳамда уни янада ривожлантириш учун мақсад қўйиш керак – ЕИда 2030 йилга келиб энергиянинг ҳеч бўлмаса 35 фоизи фақат қайта тикланувчи манбалардан олиниши лозим. Агарда бундай топшириқ давлат даражасида берилса, шундан кейин янги тадқиқотлар, янги технологиялар ҳам келади. Буларнинг бари қўшимча иш ўринлари пайдо бўлиши ва иқтисодий ўсишни тақдим этади.

Шу билан бирга, Европанинг баъзи давлатлари қайта тикланувчи энергияни ишлаб чиқиш бўйича анча яхши натижаларни кўрсатмоқда. Яқинда немислар энергия керагидан ортиқ ишлаб чиқарилгани туфайли унинг учун пулларни ортга қайтариш имкониятига эга бўлдилар. Октябрь охирида эса Европа шамол энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўз рекордини янгилади. Европа мамлакатлари электр энергиясининг тўртдан бир қисмини шамол қурилмаларидан олди. Ишлаб чиқарилган электр энергияси 197 миллион уй хўжалигини таъминлашга етарди.