1 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да ЖЧ-2018 учун қуръа ташланади. Бу маросим Москванинг Кремль саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Аввалроқ, ушбу тадбир МТРК Спорт ТВ каналида тўғридан тўғри намойиш қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Аммо энди маълум бўлишича, ушбу тадбир транслациясини намойиш этиш ҳуқуқи ЎзРепорт ТВ томонидан сотиб олинган ва айнан ушбу телеканалда қуръа маросимини тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин бўлади. 

МТРК Спорт ТВ да ҳам жонли эфир ташкил қилинади, аммо маросимдан лавҳалар эмас, Хайрулла Ҳамидов, Дилшод Тўхтабеков ва бошқа журналистлар иштирокида қуръага бағишланган таҳлилий кўрсатув режалаштирилган. Бу кўрсатув ҳам қуръа пайтида намойиш этилади.