Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Террорчиликка қарши минтақавий тузилмаси директори Евгений Сисоевнинг маълум қилишича, Россияда терактлар содир этишни режалаштирган жангариларни Zello ва Telegram дастурлари орқали бошқариб туришган. У бу ҳақда ШҲТ мамлакатлари бош прокурорлари йиғилишида айтиб ўтди.

"Шуниси аниқки, Россияда терактлар амалга оширишни режалаштирган террорчилик гуруҳлари бошқаруви Яқин Шарқ ва Туркиядан Zello ҳамда Telegram интернет-иловаларни масофадан фойдаланиш орқали амалга оширилган", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати йил бошидан бери ШҲТ мамлакатлари махсус хизматлари билан 50 дан ортиқ террорчилик бўлими ва тақиқланган ташкилотларининг 380 нафар фаол иштирокчисини фош этган.

"2017 йил бўйича ишлар якунларини ҳали сарҳисоб қилиш керак. Бугунги кундаги энг муҳим натижалардан бири сифатида шуни тилга олиш мумкин: Россия Федерал хавфсизлик хизмати ШҲТ мамлакатлари махсус хизматлари билан ҳамкорликда 50 дан ортиқ террорчилик бўлими ва тақиқланган ташкилотларининг 380 нафар фаол иштирокчисини аниқлади", - дея айтиб ўтди Сисоев.