Андроген ресептор модулаторлар – SARM – яъни бодибилдингда мушак ўстирувчи воситалар тестостерон гормонининг вазифасини бажарадиган фармацевтика маҳсулотлари ҳисобланади. АҚШ озиқ-овқат ва дор маъмурияти томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, бу қўшимчалар кўп ҳолларда бодибилдинг билан шуғулланувчиларга сотилиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Улар қонуний стероидлар сифатида онлайн сотилаяпти. Бу истеъмол қилган кишини анча бақувват кўрсатади, деб ёзади CNN. 

SARM сифатида онлайн сотиладиган маҳсулотларнинг аксарияти ёрлиқда кўрсатилган миқдордагидан кўпроқ бўлган ёки ҳали тасдиқланмаган гормонлар ва стероидларга эга бўлади, дейилади JAMA тиббий журналида эълон қилинган тадқиқот натижасида.

"Улар жиддий салбий таъсирларга эга ва ушбу воситалар хавфсиз деган нотўғрии тушунча бор", - дейди тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Dr. Shalender Bhasin. 

10 га яқин фармацевтика компанияси 1990 йилларнинг ўрталаридан SARM маҳсулотлари устида изланишларни ривожлантирди. Аслида мушаклари емирилиши каби касалликларга чалинган одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган дориларнинг мушак ўсиши ва қувват берувчи тестостерон гормони таъсирига ўхшаш самараси аниқланди. Аммо тестостерон салбий таъсирга эга эмас. 

Айрим SARM дорилари одамларда чекланган тарзда синалган. Бошқалари синаб ҳам кўрилмаган. Шунга кўра, уларнинг самараси, хавфсизлиги номаълум бўлиб қолмоқда, дея таъкидлайди Bhasin. Шу билан бирга, аввалги айрим тадқиқот натижалари кўп миқдорда бу дорилар истеъмол қилинса тестостероннинг табиий ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиши ва бепуштликка олиб келишини кўрсатади. Улар, шунингдек, руҳий салбий таъсирлар кўрсатиши ҳам мумкин, хусусан ўз жонига қасд қилиш шулар жумласидан.
 
SARM ичадиган кишиларда жигарнинг заҳарланиши, юрак хуружи рўй бериши эҳтимоли кучайиши ҳам кузатилган.

"Ёшлар, айниқса жуда ёш кишилар ўз ташқи кўринишларини жозибадор қилиш учун бу дориларни истеъмол қилмоқда", - дея таъкидлайди Bhasin.

Ҳозирда кенг тарқалган SARM дорилари ostarine, andarine, RA140, ibutamoren, GW501516 ва SR9009 дир. Ушбу иборалар орқали онлайн маҳсулотларни қидирганида, тадқиқотчилар 210 дан ортиқ дорига дуч келган. Уларнинг аксарияти тугагани ёки мавжуд эмаслиги ажабланарлидир. Шунга қарамай, тадқиқот гуруҳи 44 та дорини харид қилишга муваффақ бўлди. Улар Жаҳон антидопинг агентлигининг кимёвий таҳлил жараёнларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Аммо, уларнинг ярмининг таркибида SARM моддалари бор эди. 17 тасида биттаси ёки бир нечта тасдиқланмаган дори, жумладан ўстирувчи гормонлар ёки стероидлар воситаси бор эди. 

44 тадан 18 тагина дорида ёрлиқдаги таркибий маҳсулотларга мос келувчи моддалар аниқланган, холос. Чорак маҳсулот таркибидаги моддалар миқдори ёрлиқда кўрсатилганидан фарқланган. 8 тасида ёрлиқдаги моддадан номаълум моддалар борлиги аниқланган