2017 йилнинг 20 ноябрдан 26 ноябрь кунига қадар, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан рейдлар ўтказилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур рейдлар давомида 17.617 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, жумладан: 1256 та белгиланган тезликни меъёридан ошириш, 549 та светофорнинг тақиқловчи ишорасига ҳаракатланиш, 156 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 568 та уяли телефондан фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланган ҳамда 414 пиёдага жарима солинди.

Шунингдек, 20 ноябрдан 26 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳалардаги фото ва видео қайд қилиш камералари орқали 2.414 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд қилинган бўлиб, шулардан 616 таси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 1.798 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.