Душанбе шаҳрида «Ўзтрейд» Савдо уйининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «UZTRADE» Акциядорлик жамияти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Тожикистон томондан Абдували Қодиров раҳбарлик қилувчи «Металл Инвест» МЧЖ «Ўзтрейд» савдо уйининг ҳамкори саналади.

Бу Тожикистонда жорий йилда очилган Ўзбекистоннинг олтинчи савдо уйидир, бундан ташқари, яна иккита савдо уйини очиш масалалари кўриб чиқилиш жараёнида – Тожикистоннинг «АВВАТ» транспорт-логистика компанияси ва Тошкентнинг «Ҳувайдо-мебель» фирмаси, унинг таъсисчиси Маҳмуджон Болтабоев ўз жамоаси билан Душанбеда бўлиб турибди, дея таъкидлаган элчихона.

Янги савдо уйининг тақдимоти ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар товарларининг кенг ассортименти билан таништирди – электротехника ва кийим-кечакдан тортиб қурилиш материаллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларигача, бунда юқори сифат ва арзон нархларга асосий эътибор берилди.

Тадбирда Саноат ва янги технологиялар вазирлиги раҳбарлари, Қозоғистон, Қирғизистон элчилари, Россия Савдо ваколатхонаси, Савдо-саноат палатаси, дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар, ОАВ ва Душанбе жамоатчилиги – ҳаммаси бўлиб тахминан 120 киши иштирок этди.