АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга ўз мурожаатида керакли Twitter-саҳифани бошқаси билан адаштириб юборди. У аввалига британиялик бошқа бир фуқарога хабар ёзган.

Дастлабки хабарда Тереза Мэй Скрайвнер исмли фойдаланувчига тегишли бўлган @theresamay ники кўрсатилган бўлган.

Орадан бироз вақт ўтиб ёзув ўчириб ташланди, Қўшма Штатлар етакчиси эса янги хабарни ёзиб, унда Британия бош вазирига тегишли бўлган ҳақиқий саҳифани кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп октябрь ойи охирида таниқли кантри-қўшиқчи Ли Гринвудни 75 ёшга тўлгани билан табрикламоқчи бўлди, бироқ хатога йўл қўйди ҳамда унинг адашига табрик йўллади.