«Саутҳэмптон»га қарши ўйиндан сўнг, «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола майдонга югуриб чиқди ва меҳмонлар жамоаси ҳужумчиси Нэйтон Редмондга ташланиб қолди. Бу ҳолат видеосида футболчи мураббийга нисбатан ўзини сокин тутишга уринган бўлса-да, Гвардиола жуда эмоционал тарзда Редмондга бир нарсаларни тушунтиришга уринганини кўриш мумкин. 

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар каталониялик мураббийдан бу ҳақида ҳам сўрашди. 

«Мен Редмондга «сен ажойиб футболчисан» дедим. «Саутҳэмптон» таркибида жуда иқтидорли ижрочилар бор. Редмонд ҳам ҳар қандай рақиб билан жуда хавфли. Лекин улар футбол ўйнашни негадир истамадилар. 9-дақиқадан бошлаб вақтни чўзишди. Мен шунчаки, уларнинг ўйнашларини истагандим» – деди Гвардиола. 

Қўйидаги видеони Гвардиоланинг тилидан дубляж қилинса, жуда кулгили ҳолат бўлиши табиий. Аслида мураббий ҳаддан ташқари жаҳл билан ва салбий оҳангда гапиргани кўриниб турибди.