«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни Англия чемпионатининг 14-турида «Вест Ҳэм Юнайтед»га қарши кечган ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланган ўйиннинг 66-дақиқасида майдоннинг иккинчи қисмидан туриб гол урди. 

Тажрибали ҳужумчи меҳмонлар жамоаси дарвозабони Жо Ҳарт постини ташлаб чиққанидан фойдаланиб, узоқдан зарба берди. Бу гол унинг учун ўйиндаги учинчи гол эди. Шу тариқа, у 2011 йилнинг 10 сентябридан буён илк ҳет-трик бўлди. Энди унда АПЛ ўйинларида қайд этилган саккизта ҳет-трик бор. Ундан кўпроқ натижа Алан Ширер (11) ва Робби Фаулер (9) томонидан қайд этилган, Тьерри Анри ва Майкл Оуэн ҳам саккизтадан ҳет-трик қилган. 

Қайд этиш керакки, «Эвертон» янги мураббий Сэм Эллардайс бошчилигидаги илк ўйинда муваффақиятга эришди ва турнир жадвалида «хавфли ҳудуд»ни тарк этиб, 15 очко билан 13-ўринга «сакради».