АҚШнинг Республикачилар партияси ўзларининг солиқ ислоҳотлари режаси иқтисодий ўсишни таъминловчи восита сифатида йирик келишувга эришди. Бироқ Сенат солиқ қонунининг янги ноанъанавий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, у қўшимча иқтисодий ўсишга асос бўлади. Бу ўсиш бизнес ва жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзларини қоплаш имконини бермайди. 

Конгресснинг солиқ бўйича қўшма комиссиясига кўра, Сенатнинг солиқ қонуни келаси 10 йилда 408 млрд долларлик ўсишни таъминлашга туртки бўлади, бироқ қонун бюджет танқислигининг 1 трлн долларга ошишига сабаб бўлади. 

Шу билан JCT макроиқтисодий таҳлили Ғазначилик котиби Стивен Мнучиннинг солиқларни қисқартириш ўз ўрнини қоплайди, деган сўзларини инкор этади. 

Ноанъанавий таҳлилда иқтисодиёт, хусусан, қонуннинг паст солиқ кўрсаткичлари, иш кучининг иштироки, ишсизлик даражаси ва истеъмолга боғлиқ жиҳатлари эътиборга олинган.